“Рома” Моуриньо ўрнини ким эгаллашини ҳал қилди

“Рома” жамоани уч йил бошқарган Жозе Моуриньога жавоб беради. Португалиялик мутахассис мавсум якунланганидан кейин бош мураббийликни топширади.

Моуриньо  Бразилия терма жамоаси, “Реал” ёки Саудия Арабистони клубларидан бирини бошқариши мумкинлиги айтилмоқда.

Calciomercato журналистларининг таъкидлашича, Рим клуби хўжайинлари Моуриньо ўрнига “Монца”да муваффақиятли ишлаётган Раффаэле Палладинони олиб келишни режалаштирмоқда.

Аксарият мутахассислар “Рома” даражасидаги суперклуб жамоани Европа футболида ном таратган машҳур мураббийларга топшириш керак эканини таъкидламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!