"Рома" Моуринонинг дисквалификациясидан норози
"Рома" бош мураббий Жозе Моуриньонинг жазосига қарши чиқиш ниятида, дея хабар беради "Roma Press". Португалиялик мутахассис “Севилья” билан Европа лигаси финал учрашувидан сўнг ҳакамни ҳақорат қилгани учун тўрт ўйинга дисквалификация олди.
Учрашув тугагандан сўнг, мутахассис бош ҳакам Энтони Тейлорнинг ишини танқид қилди. Автотураргоҳда Жозе ва Тейлорнинг йўлларини кесишди, 60 ёшли "special" британияликни ҳақоратли сўзлар билан "сийлади".
Эслатиб ўтамиз, Европа лигаси финали "Рома"нинг мағлубияти билан якунланган эди. Ўйин вақтида 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилган бўлса, пенальтилар сериясида “Севилья” футболчилари аниқроқ ҳаракат қилишди – 4:1.
Фикрлар