"Рома" Моуриньонинг қарори билан Франция чемпионатидан футболчи олиб келади

"Рома" мудофаа чизиғини тажрибали ҳимоячи билан тўлдириши мумкин.

Хориш нашрларининг маълум қилишича, "Ренн" аъзоси Амари Траоре фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. 30 ёшли футболчи римликлар трансфер шорт-листидан ўрин эгаллаган.

Эътиборлиси, унинг Римга келишини шахсан клуб бош мураббийи Жозе Моуриньо хоҳламоқда. У Амарини ўз фалсафасига мос ўйинчи деб ҳисоблайди.

Траоре 2017 йилдан бери "Ренн" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг трансфер баҳоси 10 миллион еврога тенг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!