"Рома" муҳим футболчисини қўйиб юбормоқчи эмас

CHERY AUTO

Италиянинг "Рома" клуби марказий ҳимоячиси Эван Н'Дика катта эҳтимол билан Англиянинг "Арсенал" клубига ўтмайди. Бу ҳақда "Метро" нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, 25 ёшли ивуарлик футболчи бу мавсумда Рим клуби учун жуда муҳим фигурага айланди.

- Ўзимни миш-мишлардан бехабар қилиб кўрсата олмайман, бироқ мен "Рома"ни ҳурмат қиламан, "Рома"да эса мени ҳурмат қилишади. Шартномам тугашига 3 йил қолди. Кўрамиз, кейин нима бўларкан, - деди футболчи.

Клуб раҳбарияти "Арсенал," "Ньюкасл," ПСЖ ва бошқа бир қатор жамоалардан катта қизиқиш бўлаётганига қарамай, футболчини сотиш истагида эмас. Transfermarkt портали футболчини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!