“Рома” мухлислари Шомуродов трансферига қандай муносабатда?

“Рома” спорт директори Тьягу Пинто бош мураббий Жозе Моуриньонинг келаси мавсум учун режаларига киритилмаган Элдор Шомуродовни бошқа жамоага ўтказиб юборишга ҳаракат қилмоқда.

Легионеримизда фаолиятини А Серияда давом эттириш имкони бор. Шу боис, 28 ёшли ҳужумчи Грециянинг ПАОК, Россиянинг “Спартак” ва Туркиянинг “Галатасарой” жамоаларидан бўлган чорловларга эътибор қаратмоқда.

Италиянинг бир неча оммавий ахборот воситалари Рим клуби мутасаддилари Шомуродов трансфери  бўйича А Серия  вакиллари – “Лечче” ва “Кальяри” клублари билан музокараларни давом эттираётганини ёзмоқда.

WxNwiaYcuu

Пойтахт клуби спорт директори Тьягу Пинто ижара шартномасига кейинчалик футболчини сотиб олиш мажбуриятини қўшмоқчи. Клублар бу мажбуриятни бўйнига олмоқчи эмас. Ула сотиб олиш ҳуқуқини беришни сўраяпти.

Табиийки, Элдор Шомуродов атрофидаги вазият “Рома” мухлислари эътиборидан четда қолаётгани йўқ. Улар ижтимоий тармоқларда бу борада ўз фикр-мулоҳазаларини бирдирмоқда.

Sports.uz cайти ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига римлик мухлисларнинг муносабатини ҳавола этади.

Laric62480:

Элдор Шомуродов фаолияти Жозе Моуриньо туфайли издан чиққан яна бир футболчи ҳисобланади. Римга келганидан кейин ўйин амалиётисиз қолиб кетди ва трансфер нархи икки баравар арзолади.

Manoncavetenulladafa:

“Рома” бир неча керакли ўйинчиларни ҳам сотиб юборяпти.

M4rc0:

Марказий ҳужумчилар масаласида “Рома”нинг иши юришмаяпти.

carlop97:

Шомуродов трансфери учун “Женоа”га 17 миллион евродан кўп маблағ тўланган. Энди уни сотиб юбориш орқали бу пулларнинг катта қисмини қайтариб бўлмайди. Бу вазият янги келган ўйинчиларнинг ҳаммасини қўрқитиб қўяди. Шомуродов Римда қолиши керак.

Utente1910:

Шомуродов омадсиз трансфер бўлиб чиқди. Тэмми Абрахам учун ҳам 40 миллион евро сарфланганини оқламайман. Булар Тьягу Пинто ўз ишини эплай олмаганини кўрсатади.

Dipasrm:

“Рома” Шомуродовни бошқа клубга бериб юборишга мажбур бўлади, деб ўйлайман. Бироқ, уни кетказишдан олдин Элдор учун қанча пул тўланганини бир ўйлаб кўринг.  

Vxl 992113:

Шомуродовни сотиб юбормаслик керак.

Grad:

Элдор Шомуродов бошқа жамоага ўтса яхши бўлади. Элдор мухлислар самимий омад тилайдиган камсонли ўйинчилардан бири. Унда битта Еврокубок нақд.

Элдор камтар ва меҳнаткаш йигит. Ишларида омад тилаймиз ва у ҳаммасини уддалайди.

eldor-shomurodov-blizok-k-perehodu-v-torino_1673427531897387096

Таъкидлаш жоизки, Элдор Шомуродов 2020 йилнинг октябрида Италия чемпионатига кўчиб ўтганидан кейин, А Серияда учта жамоа – “Женоа”, “Рома” ва “Специя” шарафини ҳимоя қилди. Ҳамюртимиз римликлар сафида УЕФА Конференциялар лигаси ғолиби бўлди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!