"Рома" МЮ устидан ғалаба қозонди (видео)

УЕФА Европа лигасининг ярим финал жавоб учрашувида “Рома” ўз майдонида “Манчестер Юнайтед”ни қабул қилди.

Римдаги ўйин ҳудди “Олд Траффорд”даги каби голларга бой кечди. Якунда “Рома” 3:2 ҳисобида зафар қучди. Мезбонларга ғалаба келтирган голларга Эдин Жеко (57'), Брайан Кристанте (60') ва Алекс Теллес (83' автогол) муаллифлик қилган бўлса, МЮ сафида Эдинсон Кавани (39', 68') дубль муаллифи бўлди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!