“Рома” ўйинчисига жиддий харидор чиқди!

“Рома”  марказий ҳимоячиси Мараш Кумбулла ишончли ўйинлари билан Жозе Моуриньо эътиборини қозонда ва асосий таркибга қайтирилди.

Албаниялик ёш футболчининг натижалари “Интер”ни ҳам бефарқ қолдирмади. Милан клуби скаутлари бу ҳимоячини жиддий кузатмоқда.

“Интер” ёзги трансферлар мавсумида яхши таклиф бўлса, тажрибали ҳимоячиси Стефан де Врейни сотиб юбориши мумкин. Агар бу иш амалга ошса, миланликлар “Рома”дан Мараш Кумбуллани трансфер қилишни режалаштирмоқда.

22 ёшли Кубулла А Серияда ўзи ўйнаган 17 та учрашувдан 13 тасини бошланғич таркибда бошлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!