“Рома” ўйинчисини Англияда кутишяпти
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо расмий ўйинлар қайдномасига киритмаётган Рик Карсдорп тезроқ Римни тарк этишни истамоқда.
27 ёшли қанот ҳимоячисига таклифлар йўқ эмас. “Монца” нидерландиялик футболчи учун жиддий курашди, бироқ бу жамоа Карсдорпнинг 2,2 миллион евро миқдоридаги йиллик маошини кўтара олмаслигини тан олиб, трансфер ҳаракатларини тўхтатди.
Шунга қарамай, Карсдорп олдида янги вариантлар пайдо бўлди. Англиянинг “Саутгемптон” ва “Борнмунт” клублари ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган ҳимоячига иш беришга тайёр. Ҳар икки клуб вакиллари футболчининг агентлари билан боғланган.
Англияликлар Карсдорпни мавсум охиригача ижарага олмоқчи. “Рома” раҳбарияти эса, харидорлар олдига ҳимоячини 10-12 миллион еврога тўлиқ сотиб олиш талабини қўйган.
Фикрлар