“Рома” ўйинчисини катта клуб сўраяпти
“Ювентус” клуби мутасаддилари ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида “Рома” етакчиси Крис Смоллингни Туринга олиб келмоқчи.
Англиялик ҳимоячининг шартномаси мавсум охирида тугайди. Лекин унда “Рома”даги фаолиятини яна бир йилга узайтириш ҳуқуқи бор.
32 ёшли футболчининг агенти Жеймс Фезерстоун мижозини бошқа клубга олиб ўтмоқчи. Яқинда бу мутахассисга “Интер” вакиллари алоқага чиққан эди.
“Ювентус” мутасаддилари ҳам Смоллинг масаласида унинг агенти билан музокара бошлади. Тажрибали ҳимоячига жиддий клублардан чорлов бўлаётганини инобатга олган “Рома” спорт директори Тьягу Пинто унга икки йиллик янги шартнома тақдим қилмоқчи.
Фикрлар