“Рома” ўз дарвозабони учун “Ливерпуль”дан 90 млн евро талаб қилмоқчи
Ads

 

Италиянинг “Рома” жамоаси “Ливерпуль” томонидан бўлаётган қизиқишга қарамай ўз дарвозабони Алиссон Бекерни клубда сақлаб қолмоқчи. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, римликлар 25 ёшли посбонни Англияга 90 миллион евродан кам бўлмаган суммага қўйиб юборишга тайёр. Мерсисайдликлар Алиссон борасида “Рома”га расмий таклиф билан чиқмади, аммо бўлажак келишув бўйича алоқага чиққан.

Бразилиялик дарвозабоннинг “Рома” билан амалдаги келишуви 2021 йилгача мўлжалланган. Римликлар посбонга янгиланган шартнома таклиф қилиб, йиллик маошини 1,5 миллион еврогача кўтариши мумкин.

Аввалроқ Алиссон Бекерга Мадриднинг “Реал” клуби қизиқиш билдиргани ҳақида хабар берилганди.