"Рома" ўз майдонида "Торино" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди (видео)

Италия А Сериясининг 12-турида “Рома” ўз майдонида “Торино”ни қабул қилди.

Римдаги ўйин 3:1 ҳисобида майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди. “Рома”га ғалаба келтирган голларни Генрих Мхитарян (27'), Жордан Верету (43') ва Лоренцо Пеллегрини (68') киритди. “Торино”нинг ягона голини Андреа Белотти (73') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!