"Порту" ҳужумчиси Тикиньо Соарес "Рома" қизиқишлари доирасига кирди. Globo Esporte нашрига кўра, футболчининг трансфери римликлар учун 20 миллион еврога тушиши мумкин.

Шунингдек, агар Тикиньо Европа паспортини оладиган бўлса, унда унинг трансфер суммаси яна кўтарилиши мумкин. Олдинроқ, футболчи Португалия фуқаролиги учун ариза топширганлиги хабар қилинган эди.

"Рома" учун Евроиттифоқ паспорти жуда муҳим ҳисобланади. Чунки клуб таркибида учта легионер футболчи асосий таркибда тўп суради.

Тикиньонинг "Порту" билан шартномаси 2021-йилгача амал қилади. Унда футболчининг трансфер суммаси 40 миллион евро қилиб белгиланган.

Жорий мавсумда Соарес "Порту" сафида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол киритди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)