"Рома" президенти Жеймс Палотта клубни сотиб юбориши мумкин. Бу ҳақда Il Messaggero нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра АҚШлик бизнесмен “Рома”ни 800 млн евро эвазига сотиб юборишга тайёр. “Бўрилар”ни сотиб олишга эса АҚШнинг The Friedkin Group, ПСЖ хўжайинларига тегишли ҳисобланган Mayhoola for Investments фонди ҳамда БААнинг Mubadala Development Company компанияси ва Adia ҳайрия фондлари харидор бўлишмоқда.

Бироқ, улар орасида The Friedkin Group компаниясининг имкониятлари юқори баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Рома” айни дамда Италия А Сериясида 22 очко билан 6-ўринда бормоқда.