"Рома" президенти Шомуродовни қўйиб юбормоқчи эмас, фақат битта муаммо бор-да!

Римликлар жамоаси селекция ишларига тайёргарлик кўряпти. Чемпионат тугагач, таркибда ўзгаришлар бўлиши муқаррар. Бош мураббий Жозе Моуриньо режаси бўйича келадиган ва кетадиган футболчилар рўйхати шакллантирилади.

“Рома”да ўйнаётган футболчимиз Элдор Шомуродовнинг кейинги тақдири биз учун ниҳоятда муҳим. Гарчи, амалда клуби билан шартномаси бўлса-да, охирги пайтларда тарқалаётган гап-сўзлар сизни ҳам қулоғингизга чалинган бўлиши табиий.

Маълум бўлишича, “Рома” клуби президенти Шомуродовни қўйиб юбориш нияти йўқ, фақат битта муаммо борлиги айтилди. Яъни, итальян тилини ўзлаштириши бироз қийин кечаётгани ҳақида таъкидлаган.

Биламизки, Шомуродов итальян тилини ўрганишга жиддий киришган ва бу борада анча-мунча кўникмаларга ҳам эга бўлиб боряпти. Демак, воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
26/04/2022 16:13
жойи чикса узатиб кутулган маъкул! Асосий таркибда тушмайдиган захира уйинчиси сотсин.
Ilhom Sheraliyev
26/04/2022 16:06
Ўрган, студент!