"Рома" ПСЖ футболчисига кўз тикмоқда

TIGGO 2 PRO
"Рома" ПСЖ ярим ҳимоячиси Данилу Перейрани ўз сафига қўшиб олиши мумкин, дея ёзмоқда инсайдер Николо Скира.

Манбанинг хабарига кўра, трансфер январдаёқ амалга ошиши кутилмоқда. "Бўрилар" майдон марказини кучайтиришни хоҳламоқда. "Transfermarkt" портали 30 ёшли Данилуни 14 миллион еврога баҳоламоқда.
 
Маълумот учун, Перейра жорий мавсум 14та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган. Унинг парижликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!