"Рома" раҳбарияти ғазабда! Улар АПЛ клубига ўтишни хоҳламаган футболчини жазоламоқчи
"Рома" ярим ҳимоячи Николо Дзаньоло "Борнмут"га ўтишни хоҳламаганидан ғазабда.
Инглиз клуби "Рома"га 30+5 миллион евро ва кейинги сотувидан 10 фоиз улуш таклиф қилганди. "Бўрилар" бу таклифни қабул қилди, бироқ футболчининг ўзи "Борнмут" директори билан учрашишдан ва шартнома имзолашдан бош тортди.
Римликлар Дзаньоло ва унинг агенти юзага чиқарган вазиятдан норози. "Il Tempo" нашрининг хабарига кўра, "бўрилар" ярим ҳимоячига нисбатан интизомий чоралар кўришга тайёрланмоқда. Клуб уни мавсум охиригача дисквалификация қилмоқчи.
23 ёшли футболчи жорий мавсум римликлар таркибида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва битта голга ассистентлик қилган.
Фикрлар