"Рома" раҳбарияти Мхитарян билан учрашди

Италиялик машҳар инсайдер Жанлука Ди Марционинг хабар беришича, бугун “Рома” раҳбарияти ва жамоанинг арманистонлик ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян ҳамда унинг вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Йиғилишда футболчига клуб шартномани узайтириш бўйича билдирган аввалги таклифини ўзгартирмоқчи эмаслиги маълум қилинди.

Шу тариқа, “Интер” Мхитарянни қўлга киритиш учун асосий номзод сифатида қолмоқда.

Маълумот учун, Мхитарян якунланган мавсум “Рома” сафида А Серияда жами 31 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!