"Рома" раҳбарияти Тоттининг рақамини кимга ваъда қилишмоқда?

“Рома” клуби раҳбарияти ярим ҳимоячи Лоренцо Пеллегринини жамоада олиб қолмоқчи.

Айтиш керакки, 23 ёшли италиялик футболчининг амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган, аммо товон пули бор йўғи 30 миллион еврони ташкил этади.

Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра “Рома” спорт директори Жанлука Петрачи ҳозирда Пеллегрини билан шартномани узайтириш бўйича иш олиб бормоқда. У маҳоратли футболчини кўндириш учун унга афсонавий Франческо Тоттига тегишли 10-рақамни ва сардорлик боғичини таклиф қилди.

Маълумот учун, Пеллегрини жорий мавсум “Рома” сафида 14 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 9 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Davron Jenjayev
27/12/2019 22:56
bu TOTTI ga xurmatsizlik
Davron Jenjayev
27/12/2019 22:56
bu TOTTI ga xurmatsizlik