"Рома" "Реал" ҳужумчисини сотиб олмоқчи

"Рома" раҳбарияти ижара асосида тўп тепаётган "Реал" ҳужумчи Борха Майоралнинг келажаги борасида бир қарорга келди.

"Calciomercato" нашрининг хабарига кўра, "бўрилар" 23 ёшли испаниялик форвард трансферини 15 миллион еврога сотиб олишга тайёр.

Жорий мавсум Майораль римликлар сафида 26та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!