"Рома" Россия чемпионатидан яна бир зўр футболчини ўз сафига қўшиб олиши мумкин

"Рома" ва "Марсель" клублари "Зенит"нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Клаудиньо Родригесга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Журналист Мауро Цезарнинг хабар беришича, Италия ва Франция клублари 25 ёшли футболчини жорий ёзги трансфер ойнаси даврида футболчи сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. ФИФА томонидан чиқарилган янги қарорга кўра, Клаудиньо "Зенит" билан шартномасини бир йилга тўхтатиш ҳуқуқига эга.

Клаудиньо Родригес ўтган мавсум Россия премьер-лигасининг энг яхши футболчиси деб топилганди. Ярим ҳимоячи "Зенит" сафида барча мусобақаларда 31 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урган ва 4 та голга ассистентлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!