“Рома” Шомуродов учун 13-14 миллион евро атрофида талаб қилмоқда. Харидорлар эса...
"Болонья" Элдор Шомуродов билан келишувга эришиш учун жиддий ҳаракат бошлади. Италия клуби ҳужумчи учун курашда "Трабзонспор"га мағлуб бўлмаслик мақсадида "Рома" билан музокараларни кучайтирди.
“La Gazzetta dello Sport” нашри хабарига кўра, "Рома" Шомуродов учун 13-14 миллион евро талаб қилмоқда.
Римликлар Элдорни сотиб олиш шарти билан ижарага бермоқчи. Агар футболчи янги жамоаси сафида маълум миқдордаги голларни киритса, “Рома”га 13-14 миллион евро тўлайди. Табиийки, бу “Болонья”га маъқул келмади. Шу боис, “қизил-кўклар” нархни бироз пасайтириш бўйича музокара олиб бормоқда.
"Трабзонспор" билан рақобат бўлишига қарамай, "Болонья" Шомуродовни ўз сафига қўшиб олишга ишончи комил, чунки улар ўзбекистонлик форвард билан принципиал жиҳатдан келишувга эришган.
Иккала томон ҳам шартномани имкон қадар тезроқ якунлашдан манфаатдор, боиси "Рома" яқин вақт ичида Белоттини ўз сафига қўшиб олиши керак.
Фикрлар