"Рома" Смоллингнинг трансферини тўлиқ сотиб олмоқчи

"Рома" клуби раҳбарияти "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи Крис Смоллингнинг трансферини тўлиқ сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Il Tempo нашри хабар тарқатмоқда.

Римликлар спорт директори Жанлука Петрачининг сўзларига кўра “бўрилар” тез орада 29 ёшли англиялик футболчининг трансфери масаласида “қизил иблислар” билан музокараларни бошлашади.

Эслатиб ўтамиз, “Рома” Смоллингни жорий ёзги трансферлар даврида 3 млн евро эвазига бир йилга ижарага олган эди. У жорий мавсум А Серияда 5 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!