"Рома" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига дуранг ўйнади, Шомуродов 69-дақиқада майдонга тушди

А Серия 25-туридан ўрин олган "Сассуоло" - "Рома" ўйини якунига етди. Мазкур баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Дастлаб, Тэмми Абрахам биринчи бўлим сўнггида ҳисобни очди. Иккинчи бўлим аввалида Крис Смоллинг ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. 73-дақиқада Траоре мезбонларни олдинга олиб чиқди. Ўйин тугашига яқин Кристанте гол уриб, мувозанатни тиклади. 

Шу тариқа, римликлар ҳисобидаги очколар сонини 40 тага етказиб қўйди. Айни вақтда улар А Серия турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда. 30 очкоси бор "Сассуоло" 12-поғонани банд этган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!