"Рома" "Тоттенхэм" футболчисини нишонга олди
"Рома" клуби "Тоттенхэм" вакили Лукас Моурага қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "Tuttomercatoweb" нашри хабар берди.
Римликлар Моурани яқинда кетишга қарор қилган Николо Дзаньолога ўринбосар бўлишини истамоқда. Бироқ футболчи Лондонни тарк этиш ҳақида бош қотирмаяпти. У "Галатасарой"дан келган таклифни ҳам рад этгани айтилмоқда.
Маълумот ўрнида, Лукаснинг "шпорлар" билан амалдаги шартномаси шу йилнинг ёз фаслида якунига етади.
Фикрлар