"Рома" учун ёмон, Шомуродов учун эса яхши янгилик

ПСЖ ҳужумчиси Мауро Икарди "Рома"га кўчиб ўтишга розилик бермади. 

"Getfootballnewsfrance" нашри тарқатган хабарга кўра, аргентиналик ҳужумчи Париж клуби сотишни истаётган футболчилар рўйхатидан жой олган. Бироқ футболчининг ўзи жамоада қолиш ниятида. Унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2 йилдан сўнг якунига етади. 

Икарди парижликлар сафида йилига 12 миллион евро маош олади. Ўтган мавсумда у Лига 1 доирасида 24 та учрашувда майдонга тушиб, 4 бора рақиблар дарвозасини ишғол қилди. 

Аввалроқ, ҳужумчи АПЛ клубидан келган таклифни ҳам рад этганди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!