
"Рома" "Удинезе" устидан зафар қучди, Шомуродов гол муаллифининг ўрнига майдонга тушди (видео)
Италия А Сериясининг 5-турида “Рома” ўз майдонида “Удинезе”ни қабул қилди.
Римдаги ўйин тақдирини 36-дақиқада Тэмми Абрахам томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди. Шу тариқа “Рома” 1:0 ҳисобида муҳим ғалабага эришди.
“Рома” сафидаги ҳамюртимиз Элдор Шомуродов эса ўйинни захира ўриндиғида бошлади ва 86-дақиқада Тэмми Абрахам ўрнига майдонга тушди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар