
"Рома" устози Украинада кўз остига олиб қўйган футболчисини Римда кутмоқда
"Динамо" Киев ҳимоячиси Томаш Кендзера фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.
Sportitalia нашри тарқатган хабарга қараганда, 26 ёшли польшалик футболчига "Рома"дан жиддий таклифлар бўлмоқда. Уни шахсан “бўрилар” устози Паулу Фонсека ўз жамоасида кўрмоқчи. Айтиш керакки, Фонсека “Шахтёр”даги фаолияти давомида Кендзерани кузатиб борган.
Кендзера ўтган мавсум “Динамо” сафида 39 та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 5 та голига ассистентлик қилди. Унинг киевликлар билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар