“Рома” янги футболчи оляпти

“Рома” спорт директори Тьягу Пинто “Сассуоло”да ўйнаётган Давиде Фраттезининг агенти билан учрашиб 22 ёшли ярим ҳимоячини Римга кўчириб келиш бўйича музокара ўтказди.

Маълумотларга қараганда, томонлар ўйинчининг шахсий шартномаси ва трансфер шартларини муҳокама қилган.

Sky Sport Italia нашри Фраттези пойтахт клуби билан 2027 йилнинг 30 июнига қадар давом этадиган шартномани имзолашга рози бўлганини таъкидламоқда.

“Сассуоло” бу ўйинчини 30 миллион еврога баҳолаган. Бу сумманинг 30 фоизи Фраттезини тарбиялаган “Рома”га тегишли ҳисобланади. Агар римликлар ярим ҳимоячини ўзлари сотиб олса, белгиланган сумма ўттиз фоизга камаяди.

“Рома” бу трансферга 19 ёшли ҳужумчи Феликс Афена-Гьянни қўшиб, яна бир неча миллион еврони тежаб қолмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!