"Рома" янги стадион қуриш режасидан нега воз кечди?

"Рома" янги стадион қуриш ниятидан воз кечди. Ушбу қарорга клубдаги молиявий ҳолат таҳлили таъсир кўрсатди. Чунки клуб 2020 йилнинг сўнгги олти ойида 74,8 миллион евро зарар кўрган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил февраль ойида Рим ҳокимияти янги "Стадио делла Рома" аренасини қуриш режаларини маъқуллаган эди. Лойиҳани амалга ошириш учун 1 миллиард евро миқдорида хусусий маблағларни жалб қилиш режалаштирилган эди, аммо режаларни қолдиришга тўғри келди.

“Рома”нинг янги эгаси ҳисобланган Friedkin Group стадион қуриш режаси молиявий, иқтисодий ва ҳуқуқий вазиятлар туфайли бекор қилинганини маълум қилди. Бундан ташқари, коронавирус пандемияси ҳам режаларнинг барбод бўлишига катта таъсир кўрсатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!