"Рома" ёзда "Барса" футболчисини сотиб олмоқчи
"Барселона"нинг қанот ҳимоячиси Сержиньо Дест "Рома"нинг қизиқишлар доирасина кириб. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, "бўрилар" 21 ёшли америкалик футболчини ёзда ўз сафига қўшиб олмоқчи. Агар бу трансфер амалга ошмаса, "Рома" бор эътиборини "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Диогу Далотга қаратади.
Дестнинг ўзи "Рома"нинг таклифини кўриб чиқишга тайёр. У Жозе Моуриньо қўл остида ўйнашга қизиқмоқда.
Бундан аввалроқ "Барса" Дестни 20 миллион евродан камига сотмоқчи эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Фикрлар