"Рома" ёзда жаҳон чемпионини таркибга қўшиб олмоқчи

Римнинг "Рома" клуби "Атлетико" ярим ҳимоячиси Тома Лемарни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “бўрилар” 24 ёшли франциялик футболчини ёзги трансферлар даврида кейинчалик тўлиқ сотиб олиш шарти билан ижарага олишмоқчи. Айтиш керакки, “матрасчилар” Лемарни 2 йил олдин 70 млн еврога сотиб олишган эди.

Тома Лемар жорий мавсум “Атлетико” сафида 24 та ўйинда майдонга тушди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!