"Рома" зўр футболчиларни текинга олмоқчи

Лондоннинг «Челси» клуби ярим ҳимоячиси Педро ва «Тоттенхэм» клуби ҳимоячиси Ян Вертонген мавсум якунлангач, Италия чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра, 32 ёшли испаниялик ва 32 ёшли бельгиялик футболчига “Рома”дан жиддий таклифлар бор. Эътиборлиси, ушбу футболчиларнинг иккаласи ҳам ёзда эркин агентга айланади ва “бўрилар” уларни текинга қўлга киритишлари мумкин.

Педро жорий мавсум АПЛда 9 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. 19 та ўйинда иштирок этган Вертонген эса ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!