“Рома”да Абрахамдан зўр бир ўйинчи бор!

  • 24 май, 2022, 08:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

WhoScored портали А Сериянинг якунланган мавсумдаги энг яхши ўйинчиларидан рамзий терма жамоа шакллантирди.

Портал томонидан баҳолаб борилган барча ўйинчилар орасида энг юқори баллга “Лацио” ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич, “Милан” ҳужумчиси Рафаэл Леау ва “Сассуоло” форварди Доменико Берарди лойиқ кўрилди. Ҳар учала футболчининг мавсумдаги ўртача баҳоси 7,4 баллни ташкил қилди.

А Сериянинг рамзий терма жамоасига эса, юқорида номи зикр этилган ўйинчилардан ташқари, “Милан”дан икки нафар, “Лацио”, “Ювентус”, “Торино”, “Наполи”, “Рома” ва “Аталанта”дан биттадан футболчи киритилди.

Рамзий терма жамоа: Мик Меньян (“Милан”, 6,9), Хуан Куадрадо (“Ювентус”, 7,2), Глейсон Бремер (“Торино”, 7,2), Калиду Кулибали (“Наполи”, 7,1), Тео Эрнандес (“Милан”, 7,2), Доменико Берарди (“Сассуоло”, 7,4), Сергей Милинкович-Савич (“Лацио”, 7,4), Лоренцо Пеллегрини (“Рома”, 7,3), Рафаэл Леау (“Милан”, 7,4), Чиро Иммобиле (“Лацио”, 7,3), Луис Муриэль (“Аталанта”, 7,3).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!