“Рома”да кетадиган Моуриньога Италиянинг суперклубидан иш чиқди

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо мавсум якунланиши билан пойтахтни тарк этади. Рим клуби португалиялик мутахассис билан янги битим тузилмаслигини маълум қилган.

Табиийки, Моуриньо даражасидаги мураббий ишсиз қолмайди. Унга “Интер” қизиқиш билдира бошлади.

TodoFichajes нашрининг хабар беришича, миланликлар ҳозир жамоани бошқараётган Симоне Индзаги ўрнига тажрибали ва кўп соврин ютган мутахассис қидиряпти.

“Интер” Моуриньо учун бегона эмас. Жозе бу жамоа билан требл қайд этган. Португалиялик мутахассис олдида Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” ва Мадриднинг “Реал” клубларини бошқариш варианти ҳам бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!