"Рома"да ўйнаш оғирлик қиляпти
“Рома “ бош мураббийи Жозе Моуриньо катта ишонч билдираётган Ниола Залевски нега “Наполи”га қарши учрашувда майдонга тушмагани ойдинлашди.
Италия матбуотининг ёзишича, 20 ёшли универсал ўйинчининг учрашувдан олдин иситмаси кўтарилиб кетган.
Il Corriere della Sera нашри ўтказилган тиббий текширув натижасида ёш футболчининг организм толиқиб қолгани сабаб бўлгани аниқланганини маълум қилди.
Айни пайтда, Никола ўзини анча тетик ҳис қилмоқда. У жамоа билан пайшанба куни Европа лигаси доирасида Финляндиянинг ХИК жамоасига қарши бўладиган баҳсга тайёргарлик кўрмоқда.
Польша терма жамоаси ўйинчиси жорий мавсумда “Рома” сафида жами ўнта учрашувда майдонга тушди.
Фикрлар