"Рома"да “Реал” ўйинчисини кутишяпти
Рим клуби нидерландиялик ўнг қанот ҳимоячиси Рик Карсдорп билан бутунлай хайрлашишга қарор қилган. Клуб мутасаддилари ҳозир унинг ўрнига муносиб ўринбосар қидирмоқда.
Жозе Моуриньо ўзи билан келиша олмай қолган нидерландиялик ўйинчи ўрнига “Реал”да ишлари юришмаётган Альваро Одриосолани чақирмоқда.
27 ёшли ҳимоячи “Реал” тарбияланувчиси ҳисоблансада, бир неча йилдан бери асосий таркибга кира олмаяпти. А Серия ҳам Альварога бегона эмас. У ўтган мавсумда ижара асосида “Фиорентина” шарафини ҳимоя қилган эди.
Одриосоланинг “Қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ярмига давом этиши белгиланган.
Фикрлар