“Рома”дан кетган футболчи мухлисларга мурожаат қилди

Ижара муддати якунланиши арафасида “Рома”дан кетиб, “Арсенал”га қайтиши айтилган Эйнсли Мейтленд-Найлс римлик мухлисларга мурожаат қилди.

- Мавсум ажойиб якунланди. “Рома” мухлислари, ўйинчилари ва ходимлари менга ишонч билдириб, ўзларининг бир вакили сифатида жамоага қабул қилганлари, қисқа фурсат бўлса-да, бирга бўлиш имконини берганлари учун катта раҳмат. Клуб тарихининг бир бўлаги бўлиш тажрибасини олдим, - деди Эйнсли Мейтленд-Найлс.

24 ёшли ярим ҳимоячи январда “Арсенал”дан ижарага олинганидан кейин барча турнирларда 12 марта майдонга тушиб, ўзини кўрсата олмади.

Жозе Моуриньо бошчилигидаги мураббийлар штаби англиялик футболчи билан ҳамкорликни давом эттирмасликка қарор қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!