“Рома”дан қувилган Моуриньо энди “Барса”ни бошқариши кутиляпти

“Рома” яқинда Жозе Моуриньони истеъфога чиқариб, жамоани Даниеле де Россига топширди. Бу кутилмаган ўзгариш сифатида баҳоланди.

El Nacional нашрининг хабар беришича, португалиялик мутахассис энди “Барселона”ни бошқариши мумкин. Каталонияликлар Испания Суперкубоги финалида “Реал”дан аламли мағлубиятга учраганидан кейин Хави Эрнандеснинг курсиси қимирлаб қолган.

Хави Эрнандес бош мураббийликдан озод этилган тақдирда жамоани ўринбосарлар таркибини шуғуллантираётган Рафаль Маркес вақтинча бошқариб туриши ҳам белгилаб қўйилган.

Айрим манбалар Моуриньонинг Каталонияга келиши мумкинлигини айтмоқда. Бош мураббийликка яна бир номзод сифатида “Болонья”ни муваффақиятли бошқараётган Тьяго Моттанинг номи тилга олиняпти.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mahmud Ttww
18/01/2024 14:38
Маур келадими, бошқасими, Хавини йўқотиш керак, обрўйи тўкилиб бўлди.
&
Азизжон
18/01/2024 14:32
Кумурска хамма жойни кемиради бу у́лакху́р
&
998913335306
18/01/2024 13:58
Барсани хам расво килади бу мавр.