“Рома”дан таклиф бўлгани ёлғон!
“Аталанта” шарафини ҳимоя қилаётган россиялик футболчи Алексей Миранчук “Рома”га ўтиши ҳақида хабарлар тарқатилди.
Бергамо клуби спорт директори Тони Д’Амико бунга муносабат билдирди.
- “Рома” Алексей Миранчукка қизиқиш билдиряптими? Бу ҳақиқатга тўғри келмайди. Футболчининг “Рома”га ўтиши имконсиз, - деди “Аталанта” трансферларига масъул бўлган Тони Д’Амико.
26 ёшли ҳужумкор футболчи 2020 йилнинг ёзидан бери “Аталанта” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Миранчук ўтган мавсумда барча турнирларда 25 маротаба майдонга тушди. Шу учрашувлардан фақат иккитасида тўлиқ ўйнади. Алексей мавсумни иккита гол ва бешта ассист билан якунлади.
Фикрлар