"Рома"га бу футболчи керак. Шу боис шартнома узайтирилади
"Рома" яри ҳимоячиси Генрих Мхитарян яна бир неча йил Римда қолиши мумкин. Бу ҳақда Il Tempo нашри хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, римликлар раҳбарияти арманистонлик футболчи билан шартномани узайтирмоқчи. Янги битим тез орада тузилиши мумкин.
Мхитарян шартномани узайтириши учун маошини камайтирилишига рози бўлиши керак. Бу борада томонлар келишувга эришиши лозим.
Футболчи "Рома" сафида 109 ўйинда қатнашиб, 27 гол урди ва 26 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Фикрлар