“Рома”га керак бўлмай қолган ҳужумчини олишга пулимиз етмайди!

“Рома” спорт директори Тьягу Пинто бош мураббий Жозе Моуриньога керак бўлмай қолган ўйинчиларга бошқа иш жойи топиб бериши керак. Акс ҳола клуб раҳбарияти ўйнамайдиган футболчилар учун ҳам маош бериб, харажат қилишига тўғри келади.

Ана шундай ўйинчилардан бири Жастин Клюйверт.  Нидерландиялик ҳужумкор футболчи мавсумни ижара асосида “Ницца”да ўтказди.

“Ницца” Чемпионлар лигасига йўлланма олган тақдирда Клюйвертнинг трансфер ҳуқуқини сотиб олишга мажбур бўларди. Лекин бу клубга қитъанинг энг нуфузли турнирига йўлланма олиш учун уч очко етмади.

Француз клуби ҳамон нидерландиялик ўйинчини сотиб олиши мумкин. Лекин уларга римликлар белгилаган бадал пули – 14 миллион евро қимматлик қилмоқда. Катта эҳтимол билан Жастин Римга қайтадиган бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!