“Рома”га ўтган футболчи мухлислардан узр сўради

“Торино”да етти йил тўп тепган Андреа Белотти жамоаси билан шартномани узайтирмади. Эркин агент мақомида юрган моҳир ҳужумчини “Рома” ўз сафига қўшиб олди.

Мавсумни Рим клубида бошлаши аниқ бўлиб улгурганидан кейин Белотти туринлик футбол ишқибозларидан узр сўради.

- “Торино”нинг қадрли мухлислари, етти йил бирга бўлганимиздаги ҳиссиётларимни сўз билан ифодалашим қийин. Мен клубга келганимда ёш бола эдим. Кунма-кун ўсдим, машғулотларда ва ҳар бир учрашувда бор кучимни ишга солдим. Сизларнинг муҳаббатингизга шу тариқа жавоб беришга ҳаракат қилдим. Сизлар доимо қалбимда қоласизлар.

Анчадан бери жимиб қолганим сизларни хафа қилган бўлиши мумкин, мени кечиринглар, бунга ўзига яраша сабаблар бор эди, - деб ёзди Андреа Белотти ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига ёзган постида.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!