“Рома”га ўтишга тайёрланаётган ҳужумчи кўп гол ура бошлади
“Рома” қишки трансферлар вақтида эркин агентга айланадиган Ола Сольбаккенни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.
“Будё-Глимт” ҳужумчиси ҳам фаолиятини Жозе Моуриньо қўл остида давом эттиришга розилик берган. Истеъдодли тўпурар Римга кўчиб ўтгунча, гол уриш қобилиятини намойиш этишга бел боғлади.
Сольбаккен Норвегия чемпионатининг навбатдаги турида “Кристиансунд” жамоаси дарвозасига иккита чиройли гол урди.
“Рома” норвегиялик ҳужумчига тўрт ярим йиллик битим таклиф қилган ва Сольбаккен бу битимни маъқуллаган.
Фикрлар