“Рома”га “совға” келмоқда
“Рома” спорт директори янги йил учун биринчи трансферни ҳал қилганига анча вақт бўлганди. Римликлар “Бёдк-Глимт” ҳужумчиси Ола Сольбаккени эркин агент сифатида А Серияга кўчиб ўтишга кўндирган.
Келишув бир неча ҳафта аввал имзоланган бўлсада, Норвегия клуби Сольбаккенни эртароқ қўйиб юборишни истамади.
Шунинг учун ҳам римликлар норвегиялик ҳужумчини анча кутиб қолди. Сольбаккеннинг ўзи формасини ушлаб туриш учун индивидуал тарзда машқ қилиб келмоқда.
Маълумотларга қараганда, Жозе Моуриньо интизорлик билан кутаётган 23 ёшли футболчи 1 январь куни жамоа сафига қўшилиш учун Римга етиб келади. Унинг шартномаси 31 декабрда якунланади.
Фикрлар