"Рома"га тегишли бўлган Нзонзи "Галатасарой"дан бошқа клубга ўтди

Ярим ҳимоячи Стивен Нзонзи "Галатасарой" клубида "Ренн" жамоасига кўчиб ўтди.

Турк клуби август ойида "Рома"дан ижарага олган футболчиси билан келишувни муддатидан аввал тўхтатди.

Натижада Рим клуби футболчини Франциянинг "Ренн" жамоасига ижарага бериб юборди. Ижара муддати мавсум охирига қадар амал қилади ва яна бир йил муддатга узайтирилиши мумкин.

Маълумот учун, 31 ёшли футболчи Туркия чемпионатида 10 та баҳсда майдонга туширилди.

Эслатиб ўтамиз, "Рома" футболчини 2018 йили 26,6 млн еврога харид қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!