Роман Смирягин: "Ҳумо"да ўйнаш ёқади

"Тошкент девори" деган ном қозонган "Ҳумо" жамоаси дарвозабони Роман Смирягин клуб расмий сайти учун эксклюзив интервью берди.

101571852188

"Мен учун хоккей бу шунчаки ўйин эмас. Аксинча, ҳаётимнинг катта қисмини бағишлаган севимли машғулотим. Хоккейсиз ҳаётимни тасаввур қилиш жуда ҳам қийин. Агар у бўлмаганида, ўзимни бизнесга бағишлаган бўлар эдим.

Ғалаба бу доимо - хис-туйғулар, қувонч ва эйфория бўронидир. Айниқса, дарвозанг дахлсизлигини сақлаб қолганингда.

Ўтказиб юборилган шайбадан сўнг, салбий ҳиссиётларга берилиш керак эмас. Аксинча, ҳисобга эътибор бермасдан, тезда ўзингни қўлга олиб, ўйнашда давом этиш зарур.

Хоккейда дарвозабоннинг роли жуда муҳим, лекин ҳал қилувчи эмас. Хоккей бу - жамоавий ўйин ва барчадан маъсулият билан ёндашишни талаб қилади.

Мухлисларнинг эътибори ва қўллаб-қувватлаши ҳар доим ёқимли. Мен ўзимни тошкентлик томошабинларнинг севимлиси бўла олдим деб ҳисобламайман,агар шундай бўлса, мен жуда ҳам хурсанд бўлар эдим.

5671568441073

Менга "Ҳумо" да ўйнаш ёқади. Клуб янги, жамоага қобилиятлилар йиғилган, замонавий арена ва қулай шароитларга эга.

Спорт билан шахсий ҳаётни бирлаштирса бўлади. Асосийси хоҳиш. Улар бир-бирига халақит бермайди, аксинча тўлдиради.

Менинг ўйин рақамим ҳаётда ҳам ўзим билан бирга. Хоккейда ҳам футболда бўлгани каби, дарвозабоннинг "майдонга" чиқиш тенденцияси мавжуд, лекин сиз янги қоидалар билан ҳаракатланмайсиз. Акс холда четлатиш ишлаб олишингиз мумкин.

Тошкент қуёшли, ажойиб шаҳар. Бироқ бемалол айланишнинг ҳали имкони бўлгани йўқ, деярли ҳамма вақт машғулотлар ва ўйинлар билан бандмиз.

Мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари учун раҳмат! Албатта, трибуналарнинг тўла бўлишини хоҳлаймиз, лекин Тошкентда хоккей қайта туғилмоқда. Шунлай экан, барчани уй учрашувларида кутиб қоламиз", - деди Смирягин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!