"Рома"ни сафарда қийин учрашув кутмоқда. Ўйин қайси телеканалда намойиш этилади?

Бугун Италия чемпионати 36-туридан ўрин олган охирги баҳс бўлиб ўтади. "Рома" сафарда "Фиорентина" билан куч синашади.

Учрашув Тошкент вақти билан 23:45да старт олади. Ўйин "Спорт" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Жозе Моуриньо шогирдлари айни пайт турнир жадвалида 59 очко билан 6-ўринда бормоқда. "Бўрилар"нинг бугунги рақиби эса 59 очко жамғарган ҳолда 8-поғонани банд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!