"Рома"нинг сардори бўлишга фақат шу футболчи муносиб
Бельгиянинг "Антверпен" клуби ярим ҳимоячиси Ража Наингголан "Рома"нинг 25 ёшли сардори Лоренцо Пеллегринининг етакчилик фазилатларига қойил қолишини айтди.
“Мен аввал ҳам жамоа сардорлигига энг муносиб номзод Лоренцо эканлигини айтгандим. Уда катта тажриба бор, чунки у “Рома”нинг афсонавий футболчилари билан бирга ўйнаган. У сардорлик боғичини мерос қилиб олиш учун зарур тажрибага эга бўлди. Пеллегрини - "Рома"нинг ҳақиқий сардори”, - деди бельгиялик футболчи Rete Sport нашрига берган интервьюсида.
Маълумот учун, Лоренцо Пеллегрини "Рома" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У Рим клубининг асосий жамоасида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда.
Фикрлар