"Рома"нинг бугунги ўйини қайси телеканалда намойиш этилади?

Бугун “Рома” УЕФА Конференциялар лигаси плей-офф босқичининг жавоб ўйинида Туркиянинг “Трабзонспор” клубини қабул қилади. Беллашув Тошкент вақти билан 22:00да старт олади. Учрашув "Спорт" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади. 

Мазкур жамоалар ўртасидаги дастлабки тўқнашувда "бўрилар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўшанда Элдор Шомуродов ўз гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этганди. 

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Конференциялар лигаси УЕФА томонидан ташкил этилаётган Чемпионлар лигаси ва Европа Лигасидан кейинги учинчи турнирдир. Бу мусобақа “кўҳна қитъа”нинг аксарият жамоалари Чемпионлар лигаси ва Европа лигасидан четда қолаётгани боис, имкон қадар кўпроқ клубларни халқаро ўйинларга жалб этиш мақсадида йўлга қўйилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Jurnalist Suxrobjon
26/08/2021 15:28
jamoalar kuchli kelin