"Рома"нинг икки нафар етакчи футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди

А Сериянинг 8-туридан ўрин олган "Сампдория"га (0:0) қарши ўйинда "Рома" ўзининг икки нафар етакчи футболчисини узоқ муддатга йўқотди.

Аниқроғи, шу куни ярим ҳимоячи Брайан Кристанте ва ҳужумчи Никола Калиничлар жиддий жароҳат олишди. Дастлабки маълумотларга кўра Кристанте 3 ой, Калинич эса 2 ой майдонга туша олмайди.

Маълумот учун, “Рома” айни дамда А Серия мусобақа жадвалида 13 очко билан 6-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!